Мисрда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди, деб баёнот берди президент маслаҳатчиси Муҳаммад Таг эд-Дин.

"Касаллар сони ҳар куни кўпаймоқда, тўлқиннинг энг юқори чўққиси кўрингандан кейин рақамлар пасая бошлайди", - деди Таг эд-Дин Shams телеканалида чиқиш қилиб.

Унинг айтишича, янги беморларнинг кўпчиллигида касаллик енгил ва ўртача кечмоқда, лекин касалхонага ётқизиш зарур бўлган беморлар сони кўпаймоқда. Маслаҳатчининг таъкидлашича, ҳукумат фуқароларга оммавий йиғинларга қатнашмасликни, жумладан, диний байрамлар, концертларга бормасликни маслаҳат бермоқда.

"Касаллик ҳеч қаёққа ғойиб бўлгани йўқ", - таъкидлади у.

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, кеча мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ  184 та  ҳолат аниқланган, 8 бемор вафот этган. Пандемия бошлангандан буён мамлакатда 286 та бемор қайд этилган, жами 16 минг киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мисрда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани эълон қилинди