Мустақиллик иншоотлари

17 август куни ”Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан журналистлар учун навбатдаги пресс-тур ташкил этилди.

Унда журналистлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган “Камолот” гидроэлектр станциясида олиб борилган қурилиш ишлари билан яқиндан таништирилди.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг электр энергия ишлаб чиқаришда муносиб ҳиссаси бор. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 майдаги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони тизим фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Пресс-турда маълумот берилганидек, юртимизда 2017 йилгача жами 36 та ГЭС фаолияти йўлга қўйилган бўлса, 2021 йилда улар сони 49 тага етказилди. Яқин кунларда “Зарчоб-2” ва “Камолот” ГЭСлари ишга туширилгач, республикамизда электр энергия ишлаб чиқарадиган гидроэлектр станциялар 51 тани ташкил этади.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида барпо этилаётган “Камолот” гидроэлектр станциясининг қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги “Чирчиқ-Бўзсув трактида Камолот ГЭСни қуриш, “Қадирия ГЭСлари Каскадини” УК (ГЭС-3) Хитой Халқ Республикасидан ускуналар етказиб бериш билан модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур “Камолот” ГЭС қурилиши “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” компанияси ва лойиҳа ишлари “Гидропроект” АЖ томонидан олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 22,6 миллион доллар. Қуввати 8,6 МВтни (2,15 МВтдан бўлган 4 та капсула типидаги гидроагрегатдан иборат) ташкил этади.

Пресс-тур доирасида ОАВ ходимлари “Камолот” ГЭСдаги жараёнлар билан танишди, мутахассислар билан суҳбатлашди.

"Чирчиқ ГЭСлар каскади" УК директори Абдурасул Шодмонов “Камолот” ГЭСининг қурилиши, унда ўрнатилган ускуналар ҳамда иншоотнинг электр энергия ишлаб чиқаришдаги афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

– “Камолот” кичик ГЭС ҳисобланади, – деди А.Шодмонов. – У Чирчиқ-Бўзсув трактидаги 20-гидроэлектр станциясидир. Шу вақтга қадар 19 гидроэлектр станция электр энергия ишлаб чиқарар эди. Янги ГЭСнинг афзаллик жиҳатлари шундаки, геодезия ишлари ўтган асрнинг 40-йилларида амалга оширилган ва ҳисоб-китоб қилинган. Лекин айрим сабаблар кўра қолиб кетган. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ташкил этилгани ва “Гидропроект” АЖда тўпланган тажриба шу лойиҳани якунлашга пухта замин яратди. Мазкур лойиҳани аввалгиси билан таққослаганда, ўша босим ва сатҳ сақланган. Лекин олдингисида битта 8 мегаватт ёки иккита 4 мегаваттдан иборат гидроагрегат ўрнатилиши кўзда тутилган эди. “Гидропроект” АЖ томонидан бу яна қайта ўрганиб чиқилиб, мунтазам ишлаши ҳисоб-китоб қилинган ҳолда 4 та капсула типидаги гидроагрегат ўрнатилиши лозим, деб топилди. Ушбу ГЭСда Марказий Осиёда биринчи бўлиб капсула типидаги гидроагрегат ўрнатилди. Германияда ишлаб чиқарилган ускуналарнинг афзаллиги шундаки, улар кичик босимда ҳам етарли қувват олади. Кичик ГЭСга ўрнатилган янги технологиялар эса инсон омилисиз, яъни масофадан туриб бошқариш имконини беради.

Ҳозир “Камолот” гидроэлектр станциясида асосий қурилиш ишлари якунига етказилган, монтаж-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

– Бугун журналистларни “Камолот” гидроэлектр станциясида амалга оширилган ишлар билан яқиндан таништирдик, – деди "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот хизмати бошлиғи Равшан Байкулов. – Улар “Камолот” ГЭС ҳақидаги материалларида электр энергияси ишлаб чиқаришда яна бир гидроқувват фойдаланишга топширилишидан халқимизни хабардор қилиши бизнинг асосий мақсадимиздир. Ўйлайманки, мазкур ГЭСнинг яқин кунларда ишга туширилиши мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тантаналари арафасида халқимиз учун муносиб туҳфа бўлади.

<iframe width="1440" height="757" src="https://www.youtube.com/embed/V5QXM2vTJss" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Камолот” ГЭСида илк бор тажриба сифатида “капсула” усулидаги гидроагрегатлар ўрнатилди(+видео)