“Толибон” ҳаракатининг расмий вакили Сухайл Шахиннинг фикрича, Россия билан Хитой уларни қўллаб-қувватлайди.
Британиянинг Sky News телеканалига интервью берган чоғда журналистлар Шахинга толиблар Покистон, Хитой ва Россиядан молиявий ёрдам оладими, деб савол берган. “Толибон” вакили ёрдам олмаганини айтиб, толиблар ушбу мамлакатлар билан яхши муносабатда эканини таъкидлаган.
"Биз ушбу мамлакатлардан сиёсий кўмак оламиз. Биз Хитойга бордик, Россияда ҳам бўлдик... "Толибон" Афғонистонда сиёсий ва ҳарбий куч, бу ҳақиқат ва улар буни қўллаб-қувватлайди", - деб жавоб берди у журналистларнинг толиблар Россия, Хитой ва Покистондан қандай ёрдам олади, деб берган саволига жавоб берар экан.