Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, Чиноз туманида “жиҳодчилар” экстремистик оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди.

Вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилаётган бўлиб, Зангиота туманида шу каби ҳолат аниқланган эди.

Ҳозирда ушбу тадбир ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятнинг барча шаҳар-туманлари кесимида давом эттирилмоқда. Жумладан, куни кеча Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган “жиҳодчилар” оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди.

Суриширув давомида ушбу шахслар "жиҳод" мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштиргани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари доирасида жиноятчиликни жиловлаш ва тергов органлари томонидан қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинган.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чинозда экстремистик оқим аъзолари ушланди