Халқ таълими вазирлигининг Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти АҚШнинг Шимолий Жоржия университети билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.

Ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган.

Мазкур меморандумда кўзда тутилган ҳамкорлик йўналишлари кенг қамровли бўлиб, унда халқ таълими ва институт ходимларининг компетенцияларини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида хориж сафарларини ташкил этиш ва ўзаро шерикликда илмий анжуманлар ва конференциялар ўтказишга алоҳида эътибор берилган.

Ҳамкорлик доирасида мактаб директорларининг лидерлик қобилиятлари ва STEAM фанларни мактабларга жорий этишда уларнинг ролини оширишга қаратилган “Мактабларда лидерлик ва STEAM” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди. Ушбу дастур жами 12 ҳафта давом этиб, унинг 10 ҳафтаси онлайн шаклда Google Classroom va Zoom платформалари орқали масофадан ва икки ҳафтаси тезлаштирилган тарзда Шимолий Жоржия университетининг профессорлари др. Карлис Уэйн ва др. Девид Осмон томонидан Тошкентда, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида ташкил этилди.

Курсларда иштирок этиш учун 26 нафар инглиз тилида сўзлаша оладиган мактаб директори 2 босқичли интервью асосида саралаб олинди. Интервьюда асосан тил билиш кўникмаси ва курслар якунлангандан кейин жойларда мазкур курслар юзасидан кичик семинар-тренинглар ташкил қилишга қобилияти бор директорларга кўпроқ аҳамият берилди. Бу иштирокчилар ишдан ажралган ҳолда курсларга жалб этилди.

Дастлаб, саралаб олинган директорларнинг инглиз тили кўникмаларини янада ривожлантириш ва уларни курс терминалогияси билан яқиндан таништириш мақсадида институт ходимлари ҳамда ESN лойиҳаси эксперти Ҳушнамо Бурхонхўжаева томонидан жорий йилнинг январь ойида инглиз тили курслари ташкил этилган эди. Курслар муваффақиятли олиб борилиб, иштирокчиларнинг инглиз тилида сўзлашиш кўникмалари ривожлантирилди.

Ўн икки ҳафта давом этган онлайн ва офлайн курслар давомида эса тингловчилар нафақат мактабни самарали бошқаришда лидерлик ва менежерлик сир-асрорлари ҳамда STEAM фанларни мактабларга жорий қилишда раҳбар роли нималардан иборат эканлигини ўрганди, балки машғулотлар давомида мавзу юзасидан ўз мактабларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот қилди.

Лойиҳа қатнашчиларининг ташаббуси ва Халқ таълими вазирлигининг қўллаб-қувватлаши натижасида жорий йилнинг май ойида жами 6 вилоят – Бухоро, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Навоий, Фарғонада мақсадли семинар va форумлар ташкил этилиб, вилоятлардаги қолган мактаб директорларига ҳам "Мактабларда лидерлик va STEAM" йўналишида мастер-класслар ўтказилди.

Мактаб раҳбарларининг STEAM фанлар ҳақидаги олган билимлари ва орттирган тажрибалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган STEAM (аниқ фанлар, технология, инжиниринг, дизайн ва математика) йўналишидаги фанларни ўқитиш бўйича педагоглар ҳажмини келажакда оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Курс якунида ҳар бир мактаб директори курс давомида олган лидерлик ва STEAM йўналишидаги билимларидан фойдаланган ҳолда ўз мактабларини ривожлантиришнинг замонавий режаси ва бошқарув шаклларини ишлаб чиқди. Хорижлик мутахассислар офлайн курсларни олиб бориш билан бир қаторда жами 15 та лойиҳада иштирок этаётган директорларнинг мактабларига ташриф буюриб, улар томонидан ишлаб чиқилган режаларни ўз мактабларида жорий этишда маслаҳатлар ва йўналишлар берди.

Курсларни муваффақиятли тугатган барча мактаб раҳбарлари махсус сертификатлар билан тақдирланди ва Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг "Узлуксиз касбий ривожланиш тизимида халқ таълими ходимлари томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг энг кам миқдорини ҳамда малака оширишнинг муқобил шакллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қўшма қарори асосида тегишли кредитларга эга бўлди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мактабларда лидерлик ва STEAM”: мактаб директорлари учун курслар