Иброҳим Раисий қасамёд қабул қилди ва Эрон президенти лавозимига киришди
Маросим “Ислом республикаси овози” давлат телеканалида трансляция қилинди”, деб хабар беради РИА “Новости”.
Теҳрондаги парламент биносида бўлиб ўтган президентнинг инаугурация маросимида дунёнинг 80 мамлакатидан икки юздан ортиқ меҳмонлар иштирок этди. Раисий сешанба куни эрталаб Эрон маънавий раҳнамоси Али Ҳумайний томонидан президент сифатида тасдиқланганди.
“Иброҳим Раисий мамлакатнинг янги президенти сифатида қасамёд қабул қилди”, дейилади ахборот манбаси маълумотида.