Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббий муассасаларга уюштирилган ҳужумлар бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари бўйича янги маърузасини тақдим этди.

Мазкур маърузада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тузилган тиббий муассасаларга ҳужумларни кузатиш тизимининг маълумотлари, муҳим далил ва рақамлар акс этган.

Қайд этилишича, тўқнашувлар гирдобида бўлган Сурия, Яман, Мьянма, Марказий Африка Республикаси сингари жаҳоннинг 17 мамлакатида тиббий муассасаларга ҳужум қилиш ҳоллари қайд этилган. Тадқиқотларда ёзилишича, ҳар олти ҳолатдан бирида ҳужумлар тиббий ходим ёки беморнинг ҳалок бўлишига олиб келган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маълум қилинишича, кейинги 3 йил давомида ана шундай ҳужумлар натижасида 700 нафардан зиёд тиббий ходим ва бемор ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.

Маърузада таъкидланишича, бундай ҳодисалар тиббиёт ходимларининг руҳий ҳолатига ва уларнинг ўз ишларига бўлган муносабатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Маҳаллий аҳоли эса бундай ҳужумлардан сўнг тиббий муассасалардан ўзларини олиб қочмоқда, ҳатто зарур бўлган ҳолларда ҳам шифокорларга мурожаат қилишмаяпти.

Маълум бўлишича, тақдим этилган ушбу маъруза тиббий муассасалар ва табобат ходимларига уюштирилган ҳужум ҳоллари бўйича биринчи глобал тадқиқот ҳисобланади.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий муассасалар ва ходимларга ҳужум ҳоллари бўйича биринчи глобал тадқиқот