
Қорақалпоғистон Республикасида олий таълим муассасаларига кириш учун талабгор абитуриентлар учун тест синовлари Нукус шаҳрида жойлашган «Турон» марказий ўйингоҳида, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби теннис кортида ва ушбу спорт мактабига қарашли теннис стадионида бошланди.
Карантин талаблари асосида ташкил этилган тест синовларининг биринчи сменасида жами 2700 нафар, шундан Турон» марказий ўйингоҳида 1620 нафар, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби теннис кортида 660 нафар, теннис стадионида 420 нафар талабгар абитуриент иштирок этди.
Тест синовлари ўтказиладиган мазкур объектларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари жалб қилинган.
– Талабгор абитуриентлар учун жойларда барча шарт-шароит яратилган, – дейди тест синовини топшириб чиққан ёшлардан бири Гўзал Юлдашева. – Қорақалпоғистон тиббиёт институти тиббиёт профилактикаси факультетига тест топширдим. Барча ёшларга омад тилайман.
[gallery-3302]
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА