Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муаттар Набиевa Олимпиада рекордини ўрнатди
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Муаттар Набиева даст кўтариш машқида Олимпиада рекордини ўрнатиб, ушбу машқни биринчи ўринда якунлади.
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
У ҳозирда 98 кг натижа билан якка пешқадам бўлиб турибди. Ҳамюртимизга силтаб кўтариш баҳсларида омад тилаймиз.
ЎзА