Жиззах вилояти Мирзачўл туманида жорий йилнинг 12 июль куни қасддан одам ўлдиришга уриниш билан боғлиқ содир этилган жиноят ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида 17 июлда чиққан “Маст эркак хотинини пичоқлади” сарлавҳали мақоланинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Унда вилоят ва туман прокуратуралари, ички ишлар тизими масъуллари, туман секторлари, мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда, Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Сарвар Базаров томонидан мазкур жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омил ва шарт-шароитларга батафсил тўхталиб ўтилди. Ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Туманда фермерларнинг дала шийпони ётоқхонаси ёки шунга ўхшаш жойларда яшаётган оилалар зудлик билан аниқланиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, имкон даражасида уларнинг шароитини яхшилаш бўйича ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари, туман ИИБ участка инспекторлари ва МФЙ раисларига аниқ вазифалар юклатилди.

Мазкур иш вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари назоратида бўлади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзАда чиққан мақола сабаб жиноят иши жиддий муҳокама қилинди