Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги қарорига асосан олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомили механизми тасдиқланган эди.
E-AUKSION ахборот канали хабарига кўра, электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК PR-хизматининг хабар беришича, Низомга мувофиқ 5 та қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун лицензиялар E-AUKSION электрон савдо майдончасига чиқарилди.
Навоий вилояти, Нурота тумани, Сойкечар қишлоғидан 7,5 км шимолий-ғарбда жойлашган 5 та участка (Шохсой-1/21, Шохсой-2/21, Шохсой-3/21, Шохсой-4/21, Шохсой-5/21)лари учун онлайн савдолар жорий йилнинг 14 июль куни ўтказилиши белгиланган. Ариза бериш 12 июль соат 13:00га қадар давом этади.
Маълумот учун, реализация қилинган ушбу участкалар 3 йил муддатга берилади.