Ижодкорлардан бири ўз сатрларида «Эзгулик ахтаргим келур барчадан!» деган эди. Бугун ушбу ғоя янада долзарб бўлиб бораётгандай гўё. Нега десангиз, кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда кичик, майда бир масалалар устида айрим юртдошларимизнинг даҳанаки тортишувлари, ҳатто бир-бирларига бўҳтон уюштиришлари, ҳақорат қилиш ҳолатлари урчиб бормоқда.

Тавба, деб ёқа ушлайсиз. Бир-бирини бу қадар беиззат қилиш ёки кимнингдир қилча хатосини дунёи жаҳонга намойиш қилиб, айбини фил каби кўрсатиш одати бизга қаёқдан келди?! Нега бунча томошага, гиж-гижлашга, кимнидир айбдор қилиб кўрсатишга, нима қилиб бўлса ҳам, ижтимоий тармоқларда одамларнинг фикрини ўзимизга қаратишга, «интернетчасига» айтганда, «лайк» йиғишга бу қадар ўч бўлиб боряпмиз...

Бугун биз шиддатли ислоҳотлар даврида яшамоқдамиз. Бундай вақтда турли соҳаларни ривожлантиришда олдимиздан кутилмаган муаммоларнинг чиқиши, айрим жиҳатларга эътибор, табиийки, назардан четда қолиши ва ёки қайсидир масалаларни ҳал қилиш вақт, шароит билан боғлиқ бўлиши мумкин...

Ҳозирги кунда ўз фикрини айтиш учун аҳолига, турли соҳалар мутахассисларига эркин минбар яратилган. Кимда мурожаат бўлса, халқ қабулхоналарида ўз истакларини айтиши, муаммоларига ечим топиши ва ёки мутахассислар даврий матбуотда эркин чиқиш қилишлари, фикрларини холис баён этишлари мумкин. Аммо сўз эркинлиги – навбатинг келди, истаганингни гапир, ёқтирмаганингни беаёв савалаб қол, дегани эмас. Халқ тилида айтганда, сўзлаш навбати келдими, қопиб эмас, топиб гапирмоқ, сўзнинг тўқмоғини эмас, балки қаймоғини айтмоқ даркор.  

Бундан ташқари, қайсидир мавзуда кечадиган музокара, баҳсу мунозара бўлмасин, барчамизда ўзимизга хос сокинлик, вазминлик, олийжаноблик, энг муҳими, адолат ва холислик фазилатлари устувор бўлиши лозим. Аммо ижтимоий тармоқларни кузатар экансиз, айрим юртдошларимизда бундай жиҳатларнинг етишмаслигига, кимларнингдир ортиқча ҳиссиётга берилиши ёки асосланмаган маълумотларни рўкач қилган ҳолда маълум масалага бирёқлама ёндашиши билан боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўласиз.

Уларга қараб, намунча бу қадар нафрат, бунчалар ғазаб дейсиз! Ахир барчамиз динимиз, миллатимиз, тилимиздан қатъи назар, Ўзбекистоннинг фарзандларимизку. Бир-биримизга бегона ва ёки ашаддий душман эмасмиз-ку. Тортишувларда бир-бирига ён бериш, ҳурмат қилиш, «Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил», деган мақолга амал қилиш умуман йўқ. Ҳар ким ўзича «даҳо», «аллома» ва ёки «шайх» бамисоли... Баҳсларда «Ҳой, барака топкур! Биз тортишадиган масала тамоман бизга бегона. Кел-чи, шу масалада соҳанинг етук эгаси, яъни тажрибали, билимли мутахассиснинг фикрини олайлик ва шу билан баҳсимизга якун ясайлик», дегувчи томоннинг ўзи йўқ. Ҳамма бир вақтнинг ўзида «барча соҳанинг билимдони»...

Тасаввур қилайлик, интернет ҳам бамисоли бир саҳна. Саҳнага чиқиб, фикр билдириш учун эса инсонда, аввало, ўзига, ундан кейин кенг жамоатчиликка чуқур ҳурмат, одоб-ахлоқ, юқори муомала маданияти бўлмоғи лозим. Унутмайлик, саҳнага ёхуд минбарга чиқиб сўзламоқнинг ўз юки, масъулияти ва жавобгарлиги бор...

Ўйлаб кўрайлик, бугун барча жабҳада ислоҳотлар кетаётган бир вақтда маънавият ва маърифатга муҳим эътибор қаратилаётган даврда шунга муносиб жавоб беришимиз, ҳар қадамда, ҳар лаҳзада, ҳар бир сўзимизда ўзимизнинг юқори маданиятимиз ва маънавиятимизни намоён этишимиз керак эмасми?!

Биз ўша ижтимоий тармоқларда майда бир масала устида тортишаётган бир вақтда чет элликлар коинотни сунъий йўлдошлар билан забт этиш, қайсидир давлатлар вакиллари дунёни асраб қолиш учун оламшумул кашфиётларни яратиш устида бош қотираётганини тасаввур қилайлик...

Тўғри, бизда ҳам бундай истеъдодлар кўп. Бизда ҳам оламшумул янгиланишлар устида иш олиб борилмоқда. Аммо айримларимиз ўшандай истеъдодлар ёнида жам бўлиш ўрнига, қандайдир қоронғи бурчакларда беркиниб, одамларни чалғитиш, ўзини-ўзи тўғри йўлдан тойдириш, охири номаълум бўлган сўқмоқлар сари пала-партиш қадам ташлаяпмиз...

Бу эса халққа, она юртга кони зарар дегани. Ватан она мисоли муқаддасдир. Онадек мўътабар зотни ҳеч бир тамаъсиз севганимиз каби уни ҳам дилда кадарсиз севиб-ардоқлашимиз лозим. Шундай экан, ҳар биримиз ҳар доим ҳар бир сўзимиз она ватанимиз, она халқимизга қарата айтилишини унутмаслигимиз даркор. Унутмайликки, дилимиздан тилимизга кўчган ҳар бир каломимиз элу юртимизнинг ёруғ келажагига, бир сўз билан айтганда, эзгуликка хизмат қилиши керак. Шунинг учун ҳам, ҳар доим соғлом фикр, вазминлик ва холислик – шиоримиз бўлсин!

Баҳодир Валиев,

Фавқулодда вазиятлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намунча нафрат, намунча ғазаб: биз майда масалалар устида тортишаётган бир пайтда дунё аҳли коинотни забт этмоқда