Кейинги беш йилда кўчмас мулк билан боғлиқ 20 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказишга оид Президент фармони билан ўзбошимчалик билан қурилган 620 минг 976 кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи берилди.  

Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексларига ер участкасини ноқонуний олиб қўйилганлик учун жавобгарлик масаласи оғирлаштирилди.  

Бироқ шунга қарамай мулкни бузиш билан боғлиқ муаммолар учраган. Жумладан, 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорлари хабардор этилмаган ҳолда бузиб ташланган, 1 минг 388 ҳолатда мулкдорларни хабардор қилиш муддати бузилган, 1 минг 244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган ҳолда, 430 та кўчмас мулк объекти тегишли компенсация берилмаган ҳолда бузиб ташланган.  

Адлия органларига мулк ҳуқуқи бузилишига оид 2019 йилда 626, 2020 йилда 88, 2021 йилда 3 та шикоят келиб тушган.  

Адлия вазирлиги томонидан мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида кейинги беш йилда амалга оширилган ишлар, янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.  

Анжуманда “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.    

Мазкур қонун лойиҳасида ер участкаси олиб қўйиладиган ҳолатларнинг қатъий рўйхати, мулкдорлар билан аввалдан муҳокама ва розилик олиш тартиби, уй-жойни бўшатиб қўйиш муддати (компенсация тўлангандан кейин 6 ойгача), ноқулайлик учун мулк қийматининг 5 фоизи тўлови, тўлов кечиктирилганда индексация қилиш, компенсацияга турар жой беришда ижтимоий нормани ҳисоблаш, мулкни эркин тасарруф этишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатга йўл қўйилмаслиги назарда тутилмоқда.  

Таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” акцияси доирасида инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг турли йўналишларида тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, вазирлик томонидан доимий равишда мулк ҳуқуқлари кафолатлари таъминланиши юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Натижаларга кўра, ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан 3 минг 908  ҳолатда фуқароларнинг участкаларини олиб қўйишда қонун ҳужжатларига риоя этилмаган. Ер участкаларининг олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга 486 миллиард 512 миллион сўм компенсация маблағи тўлаб берилган, 273,8 гектар ер участкалари ажратилган.  

Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва ҳукуматга тегишли таклифлар киритиб борилмоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкаларини компенсация эвазига олиб қўйиш тартиби қонунлаштирилади