“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш имкониятлари, реконструкция жараёнлари билан танишди.

Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди  

Заводда айни кунларда умумий майдони 15.75 гектарни ташкил қиладиган қуйиш-тўкиш эстакадасини реконструция қилиш устида ишлар бажарилмоқда.  

Бошқарув раиси ҳудудда қуйиш-тўкиш эстакадаси ва очиқ насос станцияси учун металл конструкцияларни ўрнатиш ишлари билан яқиндан танишди, ишламайдиган резервуарлар демонтаж қилиниши, технологик қувурлар ўрнатилиши бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, майдондаги резервуарларда қурилиш-тиклаш ишлари, иншоот инфратузилмаси, кўпикли ўт ўчириш тизими ва темир йўлларни ётқизиш ишлари назорат қилинди.

Ўрнатиш ишларини бажараётган "Муборекнефтгазмонтаж" АЖ масъулларига қўшимча топшириқлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, ишларнинг аксарияти Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ўз кучи билан амалга оширилмоқда. Хусусан, объектнинг ён ҳудудини ободонлаштириш бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда.

Бошқарув раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ва пудрат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда Қоровулбозор шаҳридаги қуйиш-тўкиш эстакадасида реконструкция қилиш бўйича ишларни қисқа фурсатларда якунлаш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, заводнинг ишлаб чиқариш майдонларига ташриф давомида GTL керосинини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун мўлжалланган 2 та 5 000 куб метр ҳажми бўлган сиғимлар қурилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ишнинг бориши билан боғлиқ муаммоли масалаларни муҳокама қилиш учун жойдан ташқари йиғилиш ўтказилди, бунда "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси объектларда ишларни жадал амалга оширишга қаратилган ечимларни белгилаб берди.  

Маълумот ўрнида, қуйиш-тўкиш эстакадаси хомашёни қабул қилиш, сақлаш ва тайёр маҳсулотни жўнатиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, бу ерда вагонлар ва авто қуйиш вагонлари бўйича операциялар амалга оширилиши мумкин. Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг 100 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги реконструкция ва модернизация ишлари ҳолати ўрганилди