Жорий йилнинг 18 июнь куни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилган.

Қарор билан Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Низомга кўра, барча фуқаролар йиғинлари географик жойлашуви ва аҳоли сони бўйича тоифаларга ажратилади.

Фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.

Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиялари фуқаролар йиғинлари органлари ҳисобланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назорат субъектидир.

Фуқаролар йиғини мажлисида 18 ёшга тўлган ва фуқаролар йиғини ҳудудида доимий, вақтинча ёки асосан яшаётган шахслар қатнашади.

Фуқаролар йиғинларида унинг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;

хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия.

Шунингдек, фуқаролар йиғини ҳузурида “Кексалар маслаҳати” гуруҳи, “Ота-оналар университети”, “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмалари ташкил этилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди