Фармон ва ижро

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва шу қарор асосида Тошкент давлат юридик университетида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги тасдиқланган низомлар шулар сирасидан.

Унга кўра, ТДЮУ ўқув жараёнида кредит-модуль тизими Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели (European Credit Transfer and Accumulation System - ECTS)ra мувофик ташкил қилинади.

Кредит-модуль тизимининг янгилиги нималардан иборат? 

Биринчидан, ўқув режаси мажбурий ва танлов фанлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда таълим олувчига ўзининг таълим дастурини мустақил шакллантириш имконияти яратилади. Таълим олувчи томонидан муайян модуль (фан) бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламаси кредитлар асосида ҳисобланади. Иккинчидан, Тошкент давлат юридик университетида бакалавриат ва магистратурада ўқув йили (семестр) бошида талабаларнинг шахсий таълим траекторияси шакллантирилади, талабалар фан (модуль) ва ўқитувчиларни танлаш бўйича рўйхатдан ўтказилади ҳамда академик гуруҳлар тузилади.

Худди шундай таълим тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларида ўқув йили (семестр) бошида ўқувчиларнинг шахсий таълим траекторияси шакллантирилади, ўқувчилар фан (модуль) ва ўқитувчиларни танлаш бўйича рўйхатдан ўтказилади ҳамда академик гуруҳлар шакллантирилади, ҳар ўқув йилида ўқув режасига мувофиқ, дарс жадвали шакллантирилади ва ўкув жараёни амалга оширилади хамда доимий равишда таълим натижалари бўйича талабанинг кредитлари ҳисобланади.

Эътиборли жиҳати шундаки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида таълимнинг кредит-модуль тизими тўлиқ жорий этилади. Бунда Тошкент давлат юридик университети таълим дастури каталоги ва ўқитиш шароитлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда долзарб ахборотлар унинг расмий веб-сайтида таълим бериладиган барча тилларда ўқув йили бошланишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади ва доимий равишда янгилаб борилади.

Иккинчидан эса таълим сифатини ошириш ва профессор-ўқитувчилар ўртасида рақобатни шакллантириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети кенгаши қарорига асосан талабаларга фан доирасида профессор-ўқитувчиларни танлаш имконияти берилади. Талабалар таълим жараёнини бошқариш ахборот тизими портали орқали ўқув семестри бошида танланган профессор-ўқитувчининг машғулотида иштирок этиш учун онлайн тарзда рўйхатдан ўтишади. Бу жараён ҳар бир профессор-ўқитувчини ўз фани, яъни модулининг замон билан ҳамнафас бўлишига, талабаларга инновацион усуллар орқали етказиш жараёнини кучайтиришига даъват этади.

ТДЮУда ташкил килинган хорижий тил ва ҳуқуқни ўрганиш марказларида талабалар томонидан ўрганилган модуллар ТДЮУ кенгаши томонидан ўзлаштирилган деб тан олиниши ҳамда кредит берилиши мумкин. Демак, ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:

академик мобиллик – ТДЮУ талабаларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ёки хорижий давлатдаги бошқа бир олий таълим ташкилотига ўқиш мақсадида бориши;

кредит – таълим олиш натижаларига кўра талаба томонидан муайян фан бўйича ўзлаштирилган ўкув юкламасининг ўлчов бирлиги;

кредитларни кўчириш – талабаларнинг академик мобиллигини таъминлаш мақсадида бир олий таълим ташкилоти таълим дастури бўйича олинган кредитларни бошқа олий таълим ташкилотига кўчириш ва тан олиш;

кредит тўплаш – таълим элементларини ўзлаштириш ва бошка ютуқларга эришиш натижасида тақдим этиладиган кредит бирликларини тўплаш каби таълим кредитига оид тушунчаларга изоҳ берилган.

Таъкидлаш керакки, бундай тизим профессор-ўқитувчиларни ҳам ўз устида ишлашга чорлайди. Чунки ўқув жараёни талабалар, профессор-ўқитувчилар ва маъмурият ўртасида очиқ мулоқот шаклида талабага йўналтирилган ёндашув асосида режалаштирилади. Ушбу жараёнда талабаларнинг талаб ва истаклари муҳокама қилинади. Барча манфаатдор томонлар таълим дастурининг яратилиши ва ўзлаштирилишининг конструктив муҳокамасига жалб этилиши мумкин. Бундай муҳокамаларда талабалар вакиллари овоз бериш ҳукуқи орқали иштирок этиши мумкин. Ўқув режасига талабалар томонидан ихтиёрий равишда ўзлаштириладиган кўшимча кредитлар ажратиладиган таълим элементлари киритилади. Талабанинг жамоат ишлари, илмий тўгараклар, юридик клиникалар фаолиятидаги иштироки ҳамда хорижий мутахассислар томонидан ўтказиладиган қисқа муддатли курслардаги иштироки рағбатлантирилиб, кредитлар ажратилади.

Энди эътибор беринг: агар талаба профессор-ўқитувчининг машғулотини танламаса, фан-модуль тақдири нима бўлади? 

Бўлажак юрист учун фаннинг долзарблиги, аҳамияти муҳим. Зеро, Римнинг машҳур юристи Марк Туллий Цицерен айтганидек, “Судьядан қўрқманг, нари борса, у ҳам сизу биздек одамда, суд ҳокимиятини ҳурмат қилинг, керак бўлса, судьяни ҳам суд қилади”.

Дарҳақиқат, бўлажак юрист кучли билими, ахлоқий ва маънавий бойлиги, назария билан амалиётни қиёсий таҳлил этиши билан инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаслиги, қонун устуворлигини таъминлайдиган, адолатпарвар, ҳақиқатпарвар бўлиб етишиши лозим.

Зеро, мазкур қарордан кўзланган мақсад юридик таълим тизимининг энг сўнгги ютуқларини жорий этишдир. Бунда юридик техникумларда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурларини тугатгандан сўнг, ушбу хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирган ва уни муваффақиятли тамомлаган шахсларга (юридик техникум битирувчиларига) хорижий олий таълим муассасаларининг белгиланган шаклда берилган дипломлари (бакалавриат, магистратура) Ўзбекистон Республикасида қўшимча маъмурий тартиб-таомилларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Фируза МУҲИТДИНОВА,

Тошкент давлат юридик университети

профессори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит-модуль тизими: Талабалар фан доирасида профессор-ўқитувчиларни ўзлари танлайди