Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудуди ва Туябўғиз сув омбори атрофинида ташкил этилган “Табиат — ҳаммамиз учун” экологик акцияси юзлаб ҳудуд фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари бир мақсадда бирлаштирди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликдa ўтказилган тадбир доирасида ҳудуддаги автомобиль йўллари атрофи, сув бўйи ва дарахтзорларда кенг кўламли тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.    

Асосий мақсад сайёрамиз тозалигига ҳисса қўшиш, экомаданиятни ўстириш, табиатнинг бир бўлаги бўлиш истагидаги вилоят ёшларини ушбу тадбирларда фаоллигин оширишдир. 

[gallery-2792]

Тадбирда 40 гектарга яқин ҳудудини чиқиндилардан тозалаш ишларида 500 нафардан ортиқ кўнгиллилар, айниқса, ёшлар фаоллик кўрсатди.

— Табиат асраш, уни соғ ҳолда бўлишини таъминлашга беэътибор бўлмаган кўпчилик тенгдошларимиз бугунги тадбирга жам бўлди, — дейди Пискент тумани 17-умумтаълим мактаби ўқувчиси Одина Абдумуродова. — Кунимиз унумли бўлди. Бирдамликда чиқинди уюмларини тўпладик.Биз истардикки, табиат қўйнига дам олишга келган одамлар уни озода сақлашни ҳам унутмаса яхши бўларди.  

Акция доирасида Эверест чўққисини забт этиб, унда давлатимиз байроғини ҳилпиратган қаҳрамон альпинистимиз, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Сергей Денисенко, блогерлар ва журналистлар ҳам қатнашди.  

Унда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишда ҳар ким ўз масъулиятини ёддан чиқармаслиги ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

А.Мусаев, О.Ғуломов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида “Табиат — ҳаммамиз учун” экологик акцияси ўтказилди