Йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларининг хавфсизлиги – транспорт компанияларининг йўловчилар олдидаги асосий вазифаларидан бири.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига истеъмолчилар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

1. Йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назардан метрополитенда йўловчилар, багаж ва юк багажи ташиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида тасдиқлаш ҳамда унда қуйидагилар: йўловчи ва ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, авария ва техник носозликлар юзага келганда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар (батафсил ёритган ҳолда), авария ва техник носозлик сабабли хизмат кўрсатиш тўхтатилганда йўловчига етказилган зарарларни (шу жумладан, тўланган пулларни) қоплаб беришнинг аниқ тартиби ва механизмлари; йўловчи-истеъмолчилар билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби; метрополитенда йўловчи хавфсизлигини таъминлашнинг давлат кафолатларини назарда тутиш зарур.

2. Моддий-техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда метрополитен хизматларининг санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда кўрсатилишини ҳамда йўловчилар ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилиши имкониятларини таъминлаш.

3. Аҳолининг ахборот хабардорлигини янада ошириш, хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунарли (видеографикли, анимацияли) тарзда йўловчиларга етказиш, шу жумладан, бекат ва вагонлардаги мониторларда мунтазам равишда бериб бориш.

Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Шунга кўра, ижрочи (ташувчи)нинг айби билан йўловчи белгиланган манзилга етказиб қўйиш таъминланмаган тақдирда ижрочи йўловчини белгиланган бошқа транспорт воситаси орқали белгиланган манзилга етказиб қўйиш ёки йўловчи томонидан тўланган пул маблағларини қайтариш чораларини кўриши шарт.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт вазирлигига истеъмолчилар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таклифлар тақдим этилди