– Савол: Бегонадан ҳадя тарзида олинган ҳовлига ҳам даромад солиғи тўлайманми?

– Жавоб: Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, солиқ солинмайдиган даромадларга жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар кириши белгиланган.

Бундан яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар мустасно ҳисобланади.

Демак, юқоридаги нормага асосан, сиз ҳадя қилувчининг яқин қариндоши бўлмаганингиз учун ҳам солиқ имтиёзлари сизга нисбатан қўлланилмайди.

Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.

Гулноза БОБОЕВА,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бегонадан олинган ҳадяга даромад солиғи ҳисобланадими?