Жавоб: Истеъмолчи сотувчидан сотиб олган товарни ишлатиш мобайнида товарнинг ишлаб чиқилишида, тузилишида ёки таркибида бирон-бир нуқсон аниқланган тақдирда сотувчи товарни етти кунлик муддат ичида алмаштириб бериши шарт.

Агарда айни шундай маркали товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг талаби бир ой ичида қондирилиши керак.

Чўл ва олис жойлар, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда истеъмолчининг бундай талаби икки ойдан кечиктирмай қондирилиши лозим. Агар шу белгиланган муддатлар ўтказиб юборилса, сотувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун товар баҳосининг бир фоизи миқдорида пеня тўлашга мажбур. Шунингдек, алмаштирилган товарни ҳам бериши лозим.

Истеъмолчининг розилигига кўра, сотувчи нуқсонли товарни бошқа маркали товарга алмаштириб бериши мумкин, лекин бундай вазиятда сотувчи товар нархини қайта ҳисоб-китоб қилиши керак бўлади.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни, 14-модда.

 (Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди).

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сотувчи нуқсонли товарни қандай тартибда алмаштириб бериши мумкин?