Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги юзасидан малакасини ошириш бўйича ҳудудий тренерларни тайёрлаш бўйича семинар-тренинглари бошланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ходжиматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик бўйича ўтказилаётган ҳудудий семинар-тренингларнинг мақсади, сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вазифаларга тўхталди.

Таъкидланганидек, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови илк маротаба янги Сайлов кодексига мувофиқ бўлиб ўтади. Бўлажак сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ҳудудий тренерларни тайёрлаш семинар тренинглари ташкил этилмоқда.

[gallery-2433]

Тадбир иштирокчилари Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 34-сайлов участкаси фаолияти билан танишди. Бу ерда сайловга тайёргарлик борасида қилинаётган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

– Семинар-тренинглар мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳамда сайловларни ўтказиш бўйича етарли тажрибага эга давлат органлари мутахассислари томонидан олиб борилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти доценти, юридик фанлар доктори Онгарбой Утегенов. – Улар томонидан бўлажак сайловларнинг ҳуқуқий асослари, сўнгги ўзгаришлар ва келгусидаги режалар бўйича машғулотлар ўтказилади.

Ҳудудий семинар-тренинглар 22 майгача давом этади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий семинар-тренинглар бошланди