
Юртимизда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди.
2021 йил 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94759 (+362) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
46 нафари Самарқанд вилоятида,
7 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
10 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
54 нафари Тошкент вилоятида,
200 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Навоий вилоятида 7 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 10 нафар,
Тошкент вилоятида 57 нафар,
Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90292 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3805 нафар бемор даволанмоқда.