9 май – Хотира ва қадрлаш куни

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги байрами Оролбўйида ҳам кенг нишонланмоқда.

Байрам тадбирлари эрта тонгдан Нукусдаги «Истиқлол» болалар дам олиш марказида бошланди. Бу ерда давлатимиз раҳбарининг байрам иштирокчилари, нуронийлар билан видеоалоқа орқали мулоқоти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жойларда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига давлатимиз раҳбарининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бир марталик пул мукофоти, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Нукус шаҳридаги Хотира хиёбонидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари гулдасталар қўйди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жанговар қўшинлари майдон бўйлаб тантанали саф тортиб ўтди. Уруш йиллари ҳарбий машиналари, қурол-аслаҳалари, Қуролли Кучларимизнинг бугунги қудратини кўрсатувчи замонавий техникалар намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, биргина Қорақалпоғистондан 66 мингдан ортиқ ватандошимиз фронтга кетган. Улардан 34 мингдан зиёди жанг майдонларида мардларча ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган. Фронтга юборилган 14 мингдан зиёд жангчи жанговар хизматлари учун давлат мукофотлари – унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган.

Қорақалпоғистоннинг 20 мингдан зиёд фуқароси уруш йиллари фронт ортида саноат, кон-металлургия шахталари ҳамда мамлакатимизнинг саноат муассасаларида жонбозлик кўрсатган. Жами 75 400 нафардан ортиқ қорақалпоғистонлик йигит-қиз фронтга ёрдам бериш учун меҳнат қилган.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

Байрам тадбирлари Оролбўйининг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

[gallery-2354]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира муқаддас, инсон азиз