Кейинги йилларда таълим тизимида ўқув дастурлари узвийлигини таъминлаш юзасидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тизимда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда соҳа мутахассислари томонидан узлуксиз таълимда яратилаётган ўқув дастурлари, уларнинг аввалгиларидан фарқли жиҳатлари, ютуқ ва афзалликлари ҳақида сўз борди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда ҳар бир фан бўйича малакали экспертлар кўмагида 22 та фандан ҳар бир таълим тури учун концепциялар ва алоҳида ўқув дастурлари лойиҳалари тайёрланди. Таълим инспекциясининг "Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги" муҳокамалар порталига жойлаштирилди.

Шунингдек, умумтаълим мактаблари, коллеж, академик лицей ва олий таълим муассасалари дарсликларидаги мавзуларни оптималлаштириш ҳамда такрорийлигининг олдини олиш бўйича ўзаро фикр алмашилиб, 300 нафар тажрибали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи ташкил этилган.

Ўтган вақт давомида экспертлар гуруҳи томонидан ўқув ва фан дастурларининг ўзаро узвийлиги, мавзуларнинг такрорийлиги, қисқартирилиши, шунингдек, такомиллаштирилиши ҳамда халқаро тадқиқотларга мослаштирилиши билан боғлиқ хулосалар ўрганилди.

- Бугунги кунда соҳа мутахассислари томонидан узлуксиз таълим тизими учун фанлар кесимида концепциялар ишлаб чиқиш, фанлар кесимида барча таълим турларида ўтиладиган мавзулар бўйича таҳлилий қиёсий жадваллар тайёрлаш, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари учун узвийлиги таъминланган ўқув дастурларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда, – деди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов. – Бундан ташқари, Финляндия тажрибасини ўрганиш, узвийлик, узлуксизлик мантиқий кетма-кетлик, изчиллик ва тизимлиликка эътибор бериш вазифалари мазмуни, босқичлари, муддат ва масъуллари белгилаб олинди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув дастурлари мазмуни узвийлиги қай даражада таъминланган?