Хитой Озодлик армиясининг янги стратегик атом сувости кемаси АҚШнинг барча ҳудудидаги нишонларни ура оладиган ракеталарни олиб юришга қодир. Бу ҳақда душанба куни эрталаб South China Morning Post газетаси хабар берди.
Гап 094A "Цзинь" лойиҳаси бўйича тайёрланган субмарин ҳақида бормоқда. Аппарат 30 апрель куни мамлакат ҳарбий денгиз кучлари ташкил этилганига 72 йил тўлиши муносабати билан намойиш қилинди. У ўз бортида қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қитъалараро JL-3 ракеталарини олиб юра олади. Ушбу ракеталарнинг парвоз масофаси 10 минг километрдан ошади, ҳатто 12 минг километрга ҳам етиб бориши мумкин.
Ҳозирги пайтда Хитой ҳарбий денгиз кучлари олтита 094 лойиҳасидаги сувости кемасига эга ва яна иккита ушбу русумдаги сувости кемасини қуриш режалаштирилмоқда.