"Олтин қалам" мукофотининг бу йилгисини телевидение бўйича ким олди?
1-ўринга "Ўзбекистон 24" телеканали "Таҳлилнома" ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири Улуғбек Раҳмонқулов муносиб топилди.
2-ўринга "Севимли ТВ" телеканали муҳаррири Жаҳонгирхон Олимов, Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири Тўхтатош Мамадалиева сазовор бўлди.
3-ўринга "Маданият ва маърифат" телеканали муҳаррири Гулмира Мусажонова, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси, Халқаро пресс-клуб аъзоси Сардор Собиров лойиқ топилди.
Н.Усмонова, ЎзА