3 май куни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.

– Юқумли касалликлар бўйича энг самарали профилактика бу – вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш ҳисобланади. Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. 

Шу сабабли юртимизда аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мана бугун мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин. Шу ўринда “СOVID-19” вакцинаси пандемиядан чиқишнинг ягона йўли эканлигини таъкидламоқчи эдим, – деди Баҳодир Юсупалиев.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош давлат санитария врачи ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди