Олис ўтмишдан бизгача ота-боболаримиз томонидан асраб-авайланиб етиб келган, миллий қадриятларимиздан саналган кураш ва белбоғли кураш бугун чин маънода янада қадр топди.

Давлатимиз томонидан кейинги йилларда миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор боис, ёшларимиз томонидан кураш ва белбоғли курашга бўлган ошнолиги ортган.

Жорий йилнинг 1 май куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида кураш ва белбоғли кураш бўйича ўтказилган очиқ турнир ҳам фикримизга яққол далил бўла олади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ташаббуси билан ҳамда белбоғли кураш ва кураш федерациялари ҳамкорлигида «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида ўтказилган мазкур кураш ва белбоғли кураш бўйича очиқ турнир 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланди.

Юқори савияда – байрамона тарзда ташкил этилган турнирда ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар -55, -66, -73, -90, -100, +100 ҳамда мутлақ вазн тоифаларида куч синашишган бўлишса, аёллар -48, -52, -63 кг. вазн тоифаларида беллашишди.

Кураш (аёллар)

48 кг. - Зухра Ҳайитбоев (Жиззах)

52 кг. - Фотима Мусаева (Жиззах)

63 кг. - Севинч Исоқова (Жиззах)

Белбоғли кураш (эркаклар)

55 кг. -Диёрхўжа Мўйдинов (Фарғона)

66 кг. - Ойбек Султонов (Андижон)

73 кг. - Илҳом Машрабов (Андижон)

90 кг. - Жасурбек Исроилов (Андижон)

100 кг. - Зайлобиддин Ортиқов (Тошкент ш.)

+100 кг.- Хислат Пирматов (Тошкент в.)

Мутлоқ вазн тоифаси - Нодирбек Ахатжонов (Жиззах)

Мусобақа якунига етгач, ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар турнир ташкилотчилари томонидан пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мутлақ вазн тоифаларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган кураш бўйича Яҳё Имомов ҳамда белбоғли кураш бўйича Нодир Аҳатжоновларга «Дамас» русумли автомобиллар топширилди. Тантанали тақдирлаш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашхўжаев, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов иштирок этишди.

400 нафарга яқин полвонлар иштирок этган мусобақани кураш бўйича Алишер Тиляков, белбоғли кураш бўйича Усмон Маҳаматовлар бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи муносиб бошқариб боришди.

Турнир ғолиблар:

Кураш (Эркаклар)

60 кг. - Араббой Мамасиддиқов (Жиззах)

66 кг. - Дилшод Бўриев (Жиззах)

73 кг. - Муҳаммад Жумаев (Навоий)

81 кг. - Сардор Муҳаммадиев (Жиззах)

100 кг.- Аваз Тоймуродов (Жиззах)

+100 кг. - Шерали Жўраев (Қашқадарё)

Мутлақ вазн тоифаси - Яҳё Имомов (Жиззах)

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутлоқ вазн ғолиблари бош соврин - «Дамас» автомашиналарига эга бўлишди