Юридик клиника
– Савол: ҳадя тариқасида олган автомобилимга солиқ тўлайманми?
– Жавоб: Солиқ кодекси 378-модда 11-бандига кўра жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди, бироқ яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар бундан мустасно.
Шунга асосан, агар автотранспорт воситаси яқин қариндошингиздан ҳадя қилинган бўлса, солиқ тўламайсиз.
Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА