Тесла бош директори Илон Маск ҳар бир уйни компания маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда, энергия ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган ва қайта тармоққа етказиб берадиган, яъни электр тақсимлайдиган станцияга айлантирмоқчи.

Ушбу компания кўп йиллардан буён қуёш батареялари ва энергия захираларини сотиш билан шуғулланиб келади. Шу боис, компания қуёш энергияси захиралари маҳсулотлари билан биргаликда сотиш бўйича янги сиёсий коммунал хизматларни йўлга қўйиши мумкин.

“Бу Тесла учун ҳам, коммунал хизматлар учун ҳам ривожланишнинг янгича омили ҳисобланади. Aгар мазкур стратегия бажарилмаса, коммунал хизматлар ўз мижозларига хизмат кўрсатишда оқсайди", – деган Маск. У ўтган ёзда Калифорнияда электр энергиясининг тез-тез тармоқдан узилганини ва бу жиддий муаммо эканини айтган.

Компания ўз сиёсатини ўзгартирди. Энди мижозлар алоҳида қуёш батареяси ёки унинг "Powerwall" энергия йиғиш қурилмасини сотиб олмайди, бутун бир тизим харид қилинади. Илон Маск твиттердаги баёнотида қуёш энергияси фақат "Powerwall"га eтказиб берилиши ва уйнинг асосий тўсувчи панели ўртасида алоқа ўрнатиши ҳақида таъкидлаган. Бу электр тармоқдан узилганда бутун уйни тармоқ билан таъминлаб туради.

Дарҳақиқат, Илон Маск тармоқ марказлари томонидан бошқариладиган Калифорния мустақил тизим оператори ва Техас электр энергияси ишонч кенгаши ташкилотлари орқали назорат қилинадиган тармоқ тизимини назарда тутмоқда. Ушбу жараён бюрократик ва логистик муаммолар билан боғлиқ мунозараларга ойдинлик киритиши мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илон Маск ҳар бир уйни электр станцияга айлантирмоқчи