Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, Департаментнинг Асака тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда банкнинг Асака филиали сайёр касса ҳисобчи-назоратчилари Н.Қ. ва С.Р. 158 нафар фуқаронинг жами 90,3 миллион сўм пенсия ва нафақа пулларини тарқатмасдан тўлов қайдномаларида имзоларни сохталаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, банк филиалининг собиқ раҳбари У.Ю. ва бошқалар “Э.Д.” МЧЖ томонидан кредит маблағини тўлиқ сўндириш учун тўланган 58 миллион сўмни банкка кирим қилмасдан ўзлаштирганлиги, қилмишларини яшириш мақсадида нотариал идорага сохта ҳужжатлар тақдим қилиб, гаровдаги мулкка қўйилган тақиқни бекор қилганликлари аниқланган.

Яна бир ҳолатда Узун туманида 120 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Х. АТ “Халқ банки” туман филиалининг масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиб, уларнинг хабардорлигисиз ва имзоларини қалбакилаштириш орқали 120 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ш. Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк ходимлари пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди