Закотнинг қазоси бўладими?
– Закотнинг ҳам қазоси бўладими, бўлса қайси миқдорда берилади?
Мазкур саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати бош мутахасиси Ҳикматуллоҳ Тоштемиров жавоб беради.
– Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотнинг ҳам қазоси бўлади. Бунда берилмаган йилларни тахминан ҳисоблаб кўриб, нисобга етган бўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқарилади. Валлоҳу аълам.