Тайинлов: Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Бабажанов Жамшид Ҳакимович – Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ж.Бабажанов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, “Миллий PR маркази” ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.
ЎзА