Жорий йилда республикамизнинг лалми ва фойдаланишдан чиққан 40 минг гектардан ортиқ майдонда янги токзорлар барпо этилиб, 6,2 минг гектар майдондаги эски, иқтисодий самарасиз токзорлар реконструкция қилинади.

Самарқанд вилоятида шу кунга қадар 35 минг 540 минг гектар ерда узумзорлар барпо қилинган бўлса, бу йил 4736 гектар янги узумзорлар яратиш режалаштирилган.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан Самарқанд туманида жойлашган “PESHKUH PARRANDA AGRO” фермер хўжалигида ташкил этилган амалий семинарда бу ҳақда маълумот берилди.

– Бугунги семинарнинг мазкур хўжаликда ташкил этилиши бежиз эмас – деди агентлик директори Р.Бобоев. – Чунки 2009 йилдан буён фаолият олиб бораётган хўжаликда томчилатиб суғориш технологияси асосида 43 гектар ерда барпо қилинган токзорларда ҳар йили бир неча турдаги узум етиштирилиб, мўл ҳосил олинмоқда. Исроилдан келтирилган технология сувни тежаш билан бирга ҳосилдорликни оширишга ҳам ёрдам бермоқда. Бу йил ушбу фермер хўжалиги яна қўшимча узумзорлар ташкил қилишни режалаштирган.

“PESHKUH PARRANDA AGRO” фермер хўжалиги раҳбари У.Ҳамроқулов ушбу узумзорларни барпо қилиш ва томчилатиб суғоришни жорий қилишда агентлик томонидан қўллаб-қувватланиб, 400 миллион сўм субсидия берилгани алоҳида таъкидлади.

Агентлик директори ва бошқа масъуллар узумчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга тизимдаги янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди. Фермерлар самарқандлик боғбонлар тажрибасини ўрганиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лалми ерда узумзор ташкил этганлар субсидия олади