Маълумки,  ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаларидан бири бу ички бозорни сифати ва хавфсизлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлардан ҳимоя қилишдир.

Бунда савдодаги техник тўсиқларни бартараф қилиш имконини берадиган жаҳон иқтисодий тизимига уйғунлашишнинг  муҳим элементларидан бири – техник жиҳатдан тартибга солишдир.   Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, саноатни замонавийлаштириш, маҳсулот ва уни ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишнинг устивор йўналишларидан ҳисобланади.  

Техник тўсиқларни бартараф қилиш бугунги Ўзбекистон учун жуда муҳим бўлган, умумий иқтисодий маконда уйғунлаштирилган бирлашмалар доирасида маҳсулотлар ҳаракати эркинлигини таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. 

Институционал негизлар

Сўнги беш йилда Ўзбекистонда ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимининг институционал асослари яратилди. 

2017 йилда ташкил этилган Ўзбекистон миллий метрология институти бугунги кунда халқаро ташкилотлар BIPM (халқаро ташкилот),  COOMET (Евро-осиё ташкилоти), APMP (Тинч океан минтақаси ташкилоти), ILAC (Аккредитация бўйича халқаро ташкилот) томонидан тан олинди.   

Бундан ташқари моддий-техник базани ривожлантириш (2,1 марта ўсиш – эталонлар, 10 та янги калибрлаш лабораториялари яратилиши), “Метрология тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши, 4 та халқаро экспертлар жалб қилиниб, калибрлашнинг янги услублари бўйича 35 та мутахассисларнинг тайёрланиши ҳисобига янги метрологик инфратузилма асослари яратилди.   

2018 йилда ташкил этилган Стандартлаштириш институтида сўнгги икки йилда 14 мингдан кўпроқ стандартлар халқаро нормалар билан уйғунлаштирилиб, 5,3 мингта маънан эскирган стандартлар бекор қилинди. 

Шунингдек, 2019 йилдан буён фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Аккредитация маркази қисқа вақт давомида – мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш Бутун жаҳон уюшмаси IAF нинг тўлақонли ва лабораторияларни аккредитациялаш бўйича халқаро ташкилот ILAC нинг  мухбир аъзоси бўлди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда Аккредитация тизимида 64 та халқаро стандарт қабул қилинган бўлса, 32 та малакали мутахассислар тайёрланди. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда 82 та асос бўлувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бу эса аккредитация бўйича миллий идоранинг халқаро ҳамжамиятда тўлақонли фаолият кўрсатишига имконият яратди.   

Техник регламент ва стандартлар

Маҳсулот сифати ва хавфсизлиги шу кунга қадар стандартлар асосида белгиланган. Шу билан бирга маҳсулотларнинг хавфсизлигига ягона талабларни ўрнатилишини таъминланиши халқаро ташкилотларга уйғунлашув жараёнининг кучайиши билан алоҳида долзарблик касб этмоқда.   

2009 йилгача мамлакатимизда стандартлаштириш тизими амалда эди. Шу муносабат билан ислоҳотларнинг мазкур босқичида маҳсулот хавфсизлиги назоратига асосланган техник жиҳатдан тартибга солиш тизими норматив базасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этади.    

Сўнгги беш йил давомида халқаро норма ва стандартлар негизида 36 та техник регламентлар ишлаб чиқилиб, уларнинг умумий сони 53 тага етказилди. Техник регламентларнинг қабул қилиниши билан қарийб 2 мингга яқин стандартлар ихтиёрийликка ўтказилди ва маҳсулотларнинг ушбу турларининг сифат назорати,  ишлаб чиқарувчи ва савдо тармоқлари  томонидан харидорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга оширилади. 

Жорий йилда қабул қилиш учун яна 27 та техник регламентлар лойиҳалари халқаро (Европа иттифоқи, Евроосиё иқтисодий иттифоқи) ҳужжатлар негизида ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. 

Синов лабораториялари ва менежмент тизимлари

Сертификатлаштириш ва синовлар бўйича хизмат кўрсатувчи миллий инфратузилма яратилганлигига кўп вақт бўлгани йўқ. Бугунги кунда юртимизда 51 та хусусий сертификатлаштириш идоралари ҳамда 268 та синов лабораториялари фаолият кўрсатмоқда.   

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хориж бозорларига олиб чиқиш учун шароит яратиш мақсадида 12 та синов лабораториялари халқаро даражада аккредитланган. 

Ўзбекистон Республикасида ваколатхонаси мавжуд бўлган 9 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш идоралари халқаро ҳамкорлик доирасида фаолият кўрсатмоқда. Улар жумласига SGS (Швейцария), TUV (Германия), Control Union (Нидерландия), RINA, DQS Quality Systems (Италия), EuroCert (Греция), Astraia Manajment, Sert Manegement (Словакия), Русский Регистр (Россия)лар киради.  

Юртимизнинг 3 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш идоралари халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди (Management Certification, Central Asia Certification, Cert International). Шуни қониқиш билан таъкидлаш керакки, халқаро даражада аккредитланган ўзбек компанияси «Cert International» Қирғизистон, Қозоғистон ва Россияда менежмент тизимларини сертификатлаштириш ишларини олиб бормоқда. 

Менежмент тизимларига тегишли амалдаги барча стандартлар (ИСО 9001, 14000, 22000, 45001, Global G.A.P., Sedex, BSCI, GOTS) Ўзбекистонда қабул қилинган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий қилинмоқда. Натижада 10 мингта корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжири бўйича жараёнлар назоратига асосланган менежмент тизимлари жорий қилинган. Уларнинг 305 таси озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги стандартларига, 229 та фермер хўжалиги Global G.A.P. ва Organic  стандартига ва 63 та корхона газлама тармоғида қўлланиладиган Sedex, BSCI, Oeko-Tex-100, GOTS стандартларига мувофиқлик сертификатига эгадирлар.   

Тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида халқаро тажриба ҳисобга олинган ҳолда республикада Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик Ташкилотининг 37 мамлакатидан импорт қилинадиган хом ашё материаллари, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материаллар ва бошқа маҳсулотларни сертификатлаштириш бекор қилиниши ҳисобига  сертификатлаштиришнинг соддалаштирилган тартиботлари жорий қилинган.  

Қонун ижодкорлиги борасидаги ишлар 

Фаолиятнинг у ёки бу соҳасидаги ҳар қандай ислоҳот қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ёки такомиллаштиришни талаб қилади. Шу боис Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш борасида ишлар бошланди. Шу муносабат билан USAID (АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги) ҳамда БМТ ривожланиш дастури ва халқаро савдо маркази каби халқаро ташкилотлар  мутахассислари жалб қилинди.   

Ҳамкорликдаги фаолият натижасида 2020 йилда “Метрология тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди, халқаро нормалар негизида ишлаб чиқилган “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири умумхалқ муҳокамасига чиқарилди ва шу кунларда қонун лойиҳаси халқаро экспертлар томонидан кўриб чиқилмоқда.   

Бундан ташқари халқаро экспертлар жалб қилинган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация соҳаларида Ўзбекистон Республикасининг учта қонун ҳужжатлари янги таҳрирда тайёрланди. Мазкур қонунларнинг янги таҳрирларида принципиал янгича ёндошув кўзда тутилган бўлиб, асосий урғу тайёр маҳсулотни сертификатлаштириш, тегишли ўтиш даврини белгилаган, таҳдидларни тоифалаштирган ҳолда бозорни назорат қилишнинг амалий механизмлари назарда тутилган.   

Қонунларнинг янги таҳрири қабул қилиниши ва уларнинг амалга киритилиши ваколатли органлар ташкилий тузилмасини халқаро тан олинган тажриба ва талаблар, шу жумладан тартибга солувчи органлар ваколатларини ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) нинг савдодаги техник тўсиқлар ва санитар ва фитосанитар чоралар бўйича келишувлари нормаларига мувофиқ  қонунчилик доирасида аниқ  белгиланишига имкон беради. 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида фаолият турларини институционал такомиллаштирилиш ва мувофиқликни баҳолаш  органларининг аккредитация соҳасидаги муносабатларини халқаро стандартлар негизида мукаммаллаштирилишини таъминлайди.    Шунингдек, маҳсулот мувофиқлигини тасдиқлашнинг амалдаги тартиботларини ЖСТ, ЕИ ва ЕОИИ халқаро нормалари нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқишда кўмаклашади.   

Умуман олганда, техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш йўналишида бошланган ва амалга оширилаётган ҳатти-ҳаракатлар Ўзбекистонга жаҳон маҳсулот ва хизматлар бозори билан фаол ҳамкорлик қилиш ва иқтисодиётни самарали ривожлантириш имконини беради. 

Энг асосийси ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф қилиш, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, саноатни замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш, мамлакат ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга  имконият яратади.   

Дилшод Саттаров

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш тизими янгиланмоқда