Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафида сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган, бугунги кунда катта футболдаги фаолиятини ҳакам сифатида давом эттираётган Ғайратжон Жўраев суперлигадаги “дебюти”ни бошлайди.

У навбатдаги 6-тур доирасида жорий йил 15 апрель куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган “Насаф” ва “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боради. Унга қанотларда ёрдамчи ҳакамлар Сардор Нишонбоев ва Аваз Абдуллаев кўмаклашади. Мазкур баҳсни Темур Абдуллаев назорат қилиб боради.

Таъкидлаш жоиз, “Лочинлар” сафида яхши ўйини орқали кўпчиликда ёрқин таассуротлар қолдирган тўрақўрғонлик 34 ёшли чарм тўп устаси 2016 йилда олган жароҳати сабабли футболдаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди.

Ҳакамлик фаолиятига 2018 йилда киришган Ғайратжон Жўраев ҳозирга қадар мамлакат биринчи лигаси, Про лигаси ҳамда ёшлар жамоалари биринчилигидан ўрин олган ўйинларни бошқариб келган. Суперлигада захира ҳаками вазифасини бажарган. Биринчи тоифали ҳакам мақомига эга.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси суперлигада ҳакамлик қилади