Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Делегацияларга мамлакатимиз ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко раҳбарлик қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи, шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларини батафсил муҳокама қилди.

Илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва турли даражада бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон — Россия кун тартибидаги бошқа масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия ТИВ ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув тўғрисида