Нигерда мактабда рўй берган ёнғин 20 нафар ўқувчининг ҳаётига зомин бўлди
Маҳаллий Actu Niger нашрининг маълум қилишича, фожеа сешанба куни мамлакат пойтахти Ниамеянинг Pays Bas туманидаги мактабда рўй берган.
Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас. Маҳаллий манбааларнинг хабар беришича, фожеада камида 20 ўқувчи қурбон бўлган.
Нашрнинг ёзишича, ёнғин сабаблари ҳали аниқланмади.