Рамазон ўгитлари
Бу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво бўлими бош мутахассиси Абдулатиф Турсунов жавоб беради:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазонда саҳарликда ухлаб қолган одам, уйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам, ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам уйқудан тургач, рўзани бузадиган ишларни қилмасдан шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин.
Демак, Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонгач, ҳеч нарса емай-ичмай рўза тутишни ният қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА