Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
10 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
23 нафари Тошкент вилоятида,
145 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Хоразм вилоятида 7 нафар,
Тошкент вилоятида 21 нафар,
Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83264 (+175) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1605 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.