Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева шу кунларда расмий ташриф билан Россия Федерациясида.
Сенат раиси ўз расмий саҳифасида ташрифни Россияда ишлаб, таълим олаётган ватандошларимиз билан учрашувдан бошлагани ҳақида хабар берди.
Суҳбат давомида ҳамюртларимиз билан уларнинг яшаш шароитлари, хусусан, пандемия шароитида дуч келаётган иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликлари борасида қизғин мулоқот бўлиб ўтган. Уларнинг таклифлари ва келгуси режалари тингланган.
– Турли сабабларга кўра ўзга юртда истиқомат қилаётган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни етарли даражада ҳуқуқий ҳимоя билан таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифадир, – деб қайд этади Т.Норбоева. – Бу ва бошқа масалаларни биз Россиядаги парламентарий - ҳамкасбларимиз билан муҳокама қиламиз. Юртдошларимиз қайси юртда ўқиб ёки меҳнат қилмасинлар, она Ватан уларга доимо ишончли суянган тоғлари бўлиб қолади.
Ташриф тафсилотлари ҳақида яна хабар берамиз.
ЎзА