Энергетика тизимидаги “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти газни магистрал газ қувурлари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади.

Бугунги кунда ушбу ташкилот тасарруфида узунлиги 13 минг 200 километрга яқин турли ўлчамдаги магистрал газ қувурлар мавжуд. Газ қувурлари доим мутахассислар назоратида бўлади ва тартиб бўйича жорий таъмирдан ўтказилади.

Магистрал газ қувурлари ўтган ҳудудлар муҳофаза майдонига эга. Бундай жойларда уй-жой, иморатлар қуриш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Минг афсуски, бугунги кунда ҳаётини хавфга қўйиб, магистрал газ қувурлари ўтган муҳофаза ҳудудидан уй-жой, дала ҳовли қуриб олган ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас. Гарчи, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан бундай ҳолатларга қарши тизимли ишлар олиб борилаётган бўлса-да, бунда айрим жараёнларда тушунмовчиликлар юзага келаётгани ташкилот масъулларини ташвишга солмоқда.

Ўз-ўзидан савол туғилади: бугунги кунда магистрал газ қувурлари муҳофаза майдонида нечта ноқонуний турар жой, иморатлар қурилган? “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан қанча хонадон муҳофаза майдонидан хавфсиз ҳудудларга кўчирилган? Шундай вазиятда аҳолини уй-жой билан таъминлашга қайси ташкилот масъул ҳисобланади?

Жорий йил 12 апрель куни “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманларига ташкил этилган пресс-турда ОАВ ходимлари мазкур саволларга мутахассислардан жавоб олди.

“Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи Жавлон Юсуповнинг маълумот беришича, 2021 йил 1 апрель ҳолатига магистрал газ қувурларининг ҳимоя зоналаридаги ноқонуний қурилмалар сони 2 минг 441 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 23 тага камайган бўлса-да, бироқ яна 2 минг 418 та қурилма хавфли ҳудудда қолмоқда. Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган магистрал газ қувурлари атрофида эса шундай қурилмалардан 367 таси мавжуд.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” магистрал газ қувурининг Янгийўл туманидан ўтган қисми билан танишди. Ушбу қувур ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган ва бугунги кунда ҳам ушбу газ тармоғидан унумли фойдаланиб келинмоқда.

– Бугунги тадбирни ташкил қилишдан мақсад магистрал газ қувурлари муҳофаза ҳудудида жойлашган ноқонуний қурилмаларни кўрсатиш, – деди Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи Жавлон Юсупов. – Тизимда магистрал газ қувурлари, 23 та компрессор станцияси, 70 га яқин газ ҳайдаш агрегати ва 412 та газ тақсимлаш станцияси (ГТС) мавжуд бўлиб, улар ҳам ўз муҳофаза ҳудудига эга. Муҳофаза ҳудудлари эса уларнинг жойлашув ўлчамига қараб белгиланади. Дейлик, бугунги кунда жамият тизимида диаметри 530 миллиметрдан 1400 миллиметргача бўлган газ қувурлари мавжуд. Ҳозир диаметри 720 миллиметр бўлган “Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” магистрал газ қувуридамиз. 50 йилдан буён фаолият кўрсатаётган ушбу газ қувури ишга туширилган пайтда унинг муҳофаза ҳудудида ҳеч қандай қурилмалар бўлмаган. Муҳофаза ҳудуди қувур ўқидан ҳар икки томонга 200 метр белгиланган. Йиллар давомида маҳаллий ҳокимлик томонидан эксплуатация ташкилотлар билан келишмаган ҳолда турар жой ва бошқа мақсадларга ер ажратилгани натижасида ушбу ҳудудда ноқонуний қурилмалар кўпайган.

[gallery-2011]

Ер остидан ўтган магистрал газ қувурлари хавфлилик даражаси юқори бўлган иншоотлардир. Шу боис, муҳофаза майдони қувурларнинг ҳажмига асосан ҳар икки тарафдан 100 метрдан 350 метргача белгиланган.

Иштирокчилар мазкур магистрал газ қувури билан танишар экан, қувурдан тахминан 50 метр узоқликда турар жойлар борлиги ва у ерда одамлар яшаётганига гувоҳ бўлди.

Маълум қилинишича, “Ўзтрансгаз” АЖ масъул ходимлари томонидан ноқонуний қурилмаларнинг 1 минг 529 тасини хавфсиз ҳудудга кўчириш бўйича судларга аризалар берилган. Шундан 831 тасига ҳал қилув қарорлари чиқарилган. 912 та ноқонуний қурилмани хавфсиз жойга кўчириш бўйича суд органларига даъво аризаларини киритиш учун зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда. Аҳамиятли жиҳати, бу борада кўрилган чоралар сабаб кейинги 3-4 йилда 116 та ноқонуний қурилма муҳофаза ҳудудидан кўчирилган.

Журналистларнинг навбатдаги манзили Қибрай туманидаги Ғазалкент магистрал газ қувури билан танишиш бўлди. Ер остидан ўтган бу магистрал газ қувурининг бир қисми ҳам “Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” магистрал газ қувури каби оқар сув устидан ўтган ва у ҳар жиҳатдан ҳимояланган, огоҳлантириш тахталари осиб қўйилган. Улардан бирида “Юқори босимли газ қувури 325 мм Қўриқланаётган ҳар икки томон майдони 150 мм” дейилган. Мана шундай огоҳлантириш белгилари осилган бўлса-да, қувур билан аҳоли яшайдиган хонадонлар орасидаги масофа 10 метр ҳам чиқмайди.

– Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли юқори босимли Ғазалкент магистрал газ тармоғининг муҳофаза майдонида 24 дала ҳовли қурилган. Ушбу магистрал газ тармоғи ҳудудига кириб қолган хонадонлар бўйича Чирчиқ туманлараро фуқаролик судига ариза берилган. Ҳозир суд жараёнлари давом этмоқда. Аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш борасида суд органларига мурожаат қилганимизда, судлар фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат сўрашмоқда. Лекин биз ушбу ҳужжатларни сўраганимизда ваколатли ташкилотлар бу ҳақда рад жавобини бериб келмоқда, – деди Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси мутахассиси Мирзоҳид Амиров.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ер участкаси ажратишда ваколатли органлар билан келишиш тартиби белгиланган. Бироқ бу талабларга амал қилиш ишлари қониқарли эмас.

– Фуқароларнинг эгалик ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида судларга мурожаат қилинган, – деди Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси юрист-консультанти Манзура Мирзаҳмедова. – Лекин Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эгалик ҳуқуқи белгилаб қўйилганлиги учун ҳозир бу ишлар кенг қамровда кўриб чиқилмоқда. Кенг қамровли деганим, бу келишилган ҳолда прокуратура ва ҳокимият биргаликда кўриб чиқилиб, кейин қарор қилинади. Масалан, Ғазалкент магистрал газ тармоғи бўйича биринчи ишлар кўриб чиқилмоқда. Ўзларингиз гувоҳ бўлдингиз, мана шу газ тармоғи яқинида жойлашган 24 хонадон эгаларининг ҳам мулк ҳуқуқи бор. Чунки уларга эгалик ҳуқуқи ҳокимият томонидан берилган. Биз прокуратурага ҳокимиятга протест киритиш бўйича мурожаат қилмоқчимиз. Уларга бошқа жойдан ер ажратиш, зарарни қоплаш ва уй билан таъминлаш мақсадида. Аҳолининг бундай хавфли ҳудудда яшаши мумкин эмас. Улар бу ҳудуддан кўчирилиши лозим.

“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлардан хулоса шуки, магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдонидан қурилмаларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш ва бошқа бундай хатоликларга йўл қўймаслик. Шу билан бирга, акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлиги ҳамкорлигида “Магистрал газ қувурларини муҳофаза қилиш қоидалари” бўйича меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилаётгани ҳам ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва аҳоли муҳофазаси йўлидаги муҳим қадам, дейиш мумкин.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзтрансгаз”: Икки ярим мингга яқин хонадон ва қурилма муҳофаза майдонидан хавфсиз ҳудудга кўчирилиши керак