Миллий ўқув дастури асосида 2021/2022 ўқув йили учун яратилаётган 1-синф Мусиқа дарслигининг макети тайёр бўлди. Дарслик мазмун, дизайн ва интерактивлик ҳисобига аввалгисидан тубдан фарқ қилади.

Амалдаги дарсликда ўқувчилар ўрганиши керак бўлган куй-қўшиқларнинг ноталари ҳам берилган эди. Бу ёшда ўқувчилар ҳарф ва ноталар билан таниш бўлмагани боис, ушбу материаллар улар учун мураккаблик қилган. Шу боис янги дарсликда ушбу ноталар ўқитувчи китобига ўтказилади. Биз энди 1-синф Мусиқа дарслигига ноталарни ҳарф ва сонлар каби энг оддий, майда элементлар воситасида киритилганини кўришимиз мумкин.

Аҳамиятли яна бир жиҳати, дарслик учун композитор Надим Норхўжаев томонидан ўқувчида тинглаш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган бир нечта халқ куйлари нотага олиниб (фортепиано учун мослаштирилиб), клавир варианти тайёрланди.

Қўлланиб келинаётган дарсликдаги фототасвир ва иллюстрациялар ҳам қайта нашрлар давомида ўзининг сифатини йўқотиб бўлган эди. Янги дарслик дизайни эса халқаро тажрибаларга суянган ҳолда мутлақо янгича услубда яратилди. Эндиликда ўқувчилар бошланғич нота элементларини қизиқарли иллюстрациялар ёрдамида ўрганади.

Янги мусиқа дарслиги фанлараро интеграция қилинди ва «SТEАМ» таълимига асосланди. Айтайлик, ўқувчи Science дарси орқали баҳор гулларини тасвирий санъат дарсида чизса, мусиқа дарсида у ҳақида куйлайди.

Шунингдек, дарсликда ўқувчини амалий фаолиятга йўналтирадиган ва мантиқий фикрлашга ундайдиган ўқув топшириқлари берилди. Мусиқа дарслиги учун ўқувчи иш дафтари, ўқитувчи китоби, медиа илова ҳам яратилгани дарсликдаги катта ўзгаришлардан биридир.

1-синф дарслигига жамоа бўлиб куйлаш учун 17 номда, мусиқа тинглаш фаолияти учун 18 номда турли мавзудаги куй-қўшиқлар киритилган бўлиб, уларнинг аудио вариантлари илк маротаба АР тўлдирилган борлиқ тизимига жойлаштирилди.

Агар смартфон дарслик муқовасига тутилса, дарсликка ва машқ дафтарига киритилган куй-қўшиқларнинг аудио вариантини тинглаш мумкин. Шунингдек ўқувчилар бу тизим орқали қўшиқларни караоке шаклида ҳам куйлай олади. Бу эса дарсликнинг имкониятларини бир неча баробарга кенгайтиради.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1-синф ўқувчилари учун Мусиқа дарслиги тайёрланди