12 апрель куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида тарихий фабрика ёниб кетди. Қирқ киши ҳодиса жойидан эвакуация қилинган, икки ўт ўчирувчи касалхонага ётқизилган.

Кучли аланга оқибатида шаҳар бўйлаб қора тутун пайдо бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин Нева дарёсининг Октябрская қирғоғидаги "Невская мануфактура" биносида содир бўлганини таъкидлаяпти.

Завод собиқ иттифоқ даврида миллийлаштирилган ва давлат корхонаси сифатида фаолият юритган. Кейинчалик, 1992 йилда хусусийлаштирилган.

Сўнгги йилларда бинонинг айрим қисмлари мато ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Яна баъзи жойлари офис майдони сифатида ижарага берилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Санкт-Петербургда тарихий завод ёниб кетди