“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Сinema of Сentral Аsia» студияси Беларусь Республикасининг "Парасон Продакшн" студияси кўмагида “Узбечка” (“Ўзбек қизи”) фильмини суратга олмоқда.

Картина Бахтиёр Абдуғафурнинг шу номли асари асосида тасвирга олинаётир. У ўзбек снайпер қизи Зебо Ғаниеванинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликларига бағишланади. Унда уруш даҳшати, айрилиқ ва одамларнинг машаққатли ҳаёти, қийинчиликлари акс эттирилган.  

Фильм постановкачи режиссёри Акбар Бектурдиев кинокартина қандай жараёнларда эканлиги ҳақида маълумотлар берди:

– “Узбечка” (“Ўзбек қизи”) — мураккаб постановкали тарихий-ҳарбий бадиий фильм саналади. Ҳозирги пайтда фильмни суратга олиш учун тайёргарлик жараёнларининг биринчи этапи якунланди. Фильм сценарийсидаги урушгача бўлган жараён, яъни Ўзбекистон ҳудудидаги саҳналари кеч куз ва ёз фасллари воқеалари мавсумларга қараб суратга олинади. Шунингдек, жанг билан боғлиқ уруш саҳналарни Беларусь Республикасининг Минск шаҳри ҳудудида тасвирга олиш режалаштирилган. Кинокартинадаги кеч куз эпизодлари Жиззах вилояти қишлоқларида суратга олинади.

Кинокартина ижодий гуруҳида беларуслик ижодкорлар ҳам ишламоқда.  

Ролларни Айсенем Юсупова, Зулхумор Мўминова, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Фарҳод Худойбердиев ва бошқалар ўйнамоқда.

Г. Нусратова,  

ЎзЖОКУ талабаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ва беларуслик ижодкорлар ҳамкорлигида фильм