Сир эмаски, бугун давлат тилига эътибор, ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини ошириш билан боғлиқ тарихий ислоҳотлар даврида яшамоқдамиз. Ушбу эзгу амалий саъй-ҳаракатларнинг, аввало, муҳтарам Юртбошимиз томонидан дадил бошлаб берилганлиги, бугун давлат тилига эътиборнинг тобора юксалиб бораётганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.

Таъбир жоиз бўлса, ташқи ёзув ва пешлавҳаларни ҳаётимизда кечаётган ёрқин ислоҳотларнинг кўзгуси дейиш мумкин. Аммо минг таассуфки, ушбу кўзгу йиллар давомидаги эътиборсизлик оқибатида анчайин хира тортди. Яъниким, ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, реклама ва ахборот матнлари аралаш-қуралаш тильда, ўзбилармонлик билан ёзиладиган бўлди. Яхшилаб разм солинса, шаҳар ва кўчаларни ёмғирдан кейинги қўзиқоринлар каби турли шаклда ёзилган, имловий хатоларга тўла лавҳа ва матнлар эгаллаб олди.

Шунинг учун ҳам ҳозирда шаҳар марказий кўчаларидаги ташқи ёзувлар, пешлавҳалар ҳамда реклама матнларини давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Албатта, бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Вазирлик, идоралар, шунингдек, туман ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари ўзаро бир ёқадан бош чиқариб, тегишли хизматлар ходимларини жалб қилган ҳолда, пойтахтимиз туманларида ташқи ёзув, пешлавҳалар реклама ва ахборот матнларини ўрганиш, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини олиб бормоқдалар. Жумладан, Фавқулодда вазиятлар вазири маслаҳатчиси ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими маслаҳатчиси томонидан тумандаги барча алоқадор хизматлар масъул ходимлари билан биргаликда марказий кўчалардаги ташқи ёзувлар ва пешлавҳаларни давлат тили талабларига мослаш, бу борада тадбиркорларга зарур тавсиялар бериш, давлат тили талабларига мувофиқ келмаган пешлавҳаларни янгиларига алмаштириш билан боғлиқ амалий тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

Бу каби тадбирларни амалга оширишдан мақсад – кимнингдир рекламасини жойидан юлиб ташлаш, унга зарар етказиш эмас, балки тадбиркорга реклама хизматини ташкил қилишда қулайлик яратиш, уни давлат тилида иш юритишга ўргатиш ва бу борада яқиндан ёрдам беришдан иборатдир.

Ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан ушбу ислоҳотларни нотўғри тушуниш, тадбиркорнинг мулкига шикаст етказиш ўрнида талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Аслида эса ҳеч бир тадбиркорга зиён етказилаётгани йўқ, аксинча марказ жойларда ноқонуний ҳолда қурилган ва шаҳар ҳуснини бузиб турган реклама конструкциялари бартараф қилинмоқда.

Келинг, холисона ўйлаб кўрайлик. Қанақадир реклама, эълон матни ёки пешлавҳани истаган жойга, истаган кўринишда, хоҳлаган тильда ёзиб, жойлаштириб ташлаш кимга керак?.. Ахир биз азалдан ўз қадриятлари, урф-одатлари, одоб-ахлоқ, уят-андиша, ҳурмат-тавозеъ деб аталган улуғ инсоний туйғуларга эга халқмиз. Бундан ташқари, халқимизда шаҳар – бедарвоза эмас, деган доно нақл бор...

Бизнинг жойлаштирган қайсидир ёзувимиз, эълон ёки лавҳамиз нафақат ўз юртимиз, балки бошқа юртлардан келган сайёҳ – меҳмонларнинг эътиборини ҳам тортишини унутмаслигимиз керак. Шундай экан, ташқи ёзув ва эълонларни ёзаётганимизда, аввало, давлат тили талабларига эътибор қаратишимиз, матнларни хатосиз ёздиришимиз, бу ишни амалга оширишда ёнимизга филолог мутахассисларни жалб қилишимиз, матн яратувчилардан ҳам, ўз навбатида, саводхонликни талаб қилишимиз мақсадга мувофиқдир. Чунки хато ёзилган эълоннинг тадбиркорга икки карра қимматга тушиши аниқ гап...

Халқ ичига кириб борганинг сари шуни англайсан киши: инсон токи ўзи туғилиб ўсган, яшаётган ватани, халқи, ўзи сўзлаётган она тили билан фахрланиш, ифтихор ҳиссини юрак-юракдан туймас экан, унга ҳеч қандай сўз, чора таъсир кўрсата олмайди.

Таассуфки, ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш жараёнларида айрим фуқароларимизнинг давлат тилига нисбатан анчайин саёз, бепарво, ҳиссиз

муносабатларига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Шукрки, кўпчилик юртдошларимиз, тадбиркорларимиз бу борадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, билдирилган тавсияларни қулоққа олиб, ўзларига тегишли бинолардаги пешлавҳаларни талаб даражасига келтирмоқдалар.

Хулоса шуки, давлат тилига эътибор туйғуси қон-қонимизга сингиб кетмоғи, она тилига ҳурмат – она Ватан, халқ, туғилган гўшага нисбатан чексиз меҳру муҳаббатга омухта бўлиши зарур. Бунинг учун эса фарзандлар тарбиясида она тилининг ўрни беқиёс бўлиши лозим. Ана шундагина давлат тилига эътибор ҳақиқий бурч, қалб амри ва виждон ишига айланади!

Баҳодир Валиев,

Фавқулодда вазиятлар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Ойбек Сапаев,

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи ёзув ва пешлавҳалар: давлат тилига эътибор виждон ишига айланиши керак