Хитойнинг Welian компанияси AlphaDog роботини тақдим этди. Ушбу робот Boston Dynamics ишлаб чиқарган маҳсулотга жуда ўхшаб кетади.
Хитойликлар ясаган Spot AlphaDog номини олди. Мазкур робот ишлаш учун датчиклар ва сунъий интеллектдан фойдаланади. Компаниядагиларнинг ваъда беришича, робот янада такомиллаштирилгач, кўзи ожизларга ёрдам бериш, ҳуриш ва ҳатто эгасининг овозли буйруғини бажариш вазифасини ҳам уддалайдиган бўлади.
Тўрт оёқли AlphaDog тезлигини соатига 16 километргача ошира олади ва тепиб юборганда ҳам йиқилмай говдасини тик тута олади.
Бундан ташқари, робот кучукча бешинчи авлод мобил тармоғида ҳам ишлайди ва вазифаларни мустақил равишда ўзи бажариши мумкин.
Ушбу Boston Dynamics роботига ўхшаш кучукча ҳозирча фақат Хитой бозорида сотилмоқда ва нархи жуда арзон. Агар америкаликларнинг робот кучуги 74 000 долларга сотилаётган бўлса, AlphaDog 2 минг 400 долларга баҳоланмоқда.