Идора ва ташкилотларда турли маълумотнома (справка)лар сўралиши одамларни чарчатиб юборган амалиётлардан. Айниқса, уй-жойни расмийлаштириш мураккаблиги, ҳужжат йиғиш муаммоси сабаб одамлар бу ишни пул эвазига воситачиларга топшириб юборган эди.

Мана шуларга барҳам бериш учун кўплаб ишлар қилинди. Яшаш жойи, қаерда ишлаши ҳақида маълумот сўраш аллақачон бекор қилинган.  

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 мартда “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.  

Мазкур фармон билан 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан яна 17 турдаги маълумотнома сўраш бекор қилинмоқда.  

Булар:  

– руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик ҳақидаги;  

– наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш ёки турмаслик ҳақидаги;  

– судланганлик ҳолати бўйича;  

– манзил-маълумот ахбороти;  

– фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;  

– турар жойнинг майдони;  

– солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;  

– солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;  

– пенсия ва нафақа миқдори;  

– пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;  

– никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;  

– шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;  

– шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;  

– тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;  

– меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

– иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);  

– кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, олиб борилган таҳлиллар натижасида 2020 йилда аҳолидан юқоридаги турдаги маълумотнома-ҳужжатларни олиш учун турли идораларга 1,5 миллиондан ортиқ мурожаат тушган.

Мазкур ҳужжатларни олиш бўйича белгиланган тўловларга эса қарийб 20 миллиард сўм маблағ сарфланган.  

Кўриниб турибдики, юқоридаги маълумотномаларни талаб қилишни бекор қилиш орқали аҳолининг нафақат вақти, балки даромадлари ҳам сезиларли даражада тежалади.  

Янги тартиб асосида давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш, ишга қабул қилиш жараёни ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Ушбу кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш, деб ҳисобланади. Қонунни бузиш эса жавобгарликка сабаб бўлиши табиий.  

Демак, фармонда кўрсатиб ўтилган турдаги маълумотномаларнинг номларини эслаб қолинг. Бу сизга ҳуқуқингизни талаб қилишда асқатади.  

                                                                                                                                      Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент фармони билан 17 турдаги маълумотномани сўраш бекор қилинмоқда