Қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи 99 ёшида вафот этди
The Sun газетасининг Букингем саройи тарқатган баёнотга таяниб ёзишича, Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг эри шаҳзода Филипп бугун вафот этган.
Хабарда айтилишича, шаҳзода Филипп бугун эрталаб Виндзор қалъасида 99 ёшида ўз тўшагида тинчгина ҳаётдан кўз юмган.
Февраль ойи ўрталарида шаҳзода Филипп ўзини яхши ҳис қилмаётгани ҳақда хабар тарқалган эди.