Юридик клиника

– Савол: Қонунчилигимизга мувофиқ, қандай ҳолларда ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкин?

– Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164 моддасига асосан умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш, хўжалик эҳтиёжлари, хизмат сафарлари ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.

Эътибор беринг, бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжлари, хизмат сафарлари ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри, деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади.

Ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун, ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, меҳнат интизомини бузганлиги учун интизомий жазо сифатида жарима қўлланилганда, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандай ҳолларда ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкин?